1
Йўналиш
|
2
Йўналиш
|
3
Йўналиш
|
4
Йўналиш
|
5
Йўналиш
|
6
Йўналиш
|
7
Йўналиш
|
|
No | Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш шакли | Муддати | Масъул ижрочилар | Ижро ҳолати | Мухокама |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллаларнинг ваколатларини кенгайтириш. | ||||||
1. Маҳаллалар томонидан ҳал қилинадиган ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг рўйхатини тузиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Маҳалланинг молиявий имкониятларини кенгайтириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Молия вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 16 августдаги ПҚ–353-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
2 | Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизимини яратиш. | ||||||
1. Аҳолининг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг раҳбарлари билан видеоалоқа орқали мулоқотни босқичма-босқич ташкил этиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг маҳаллалар билан самарали алоқаларини йўлга қўйиш. 2. Давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Маҳалла фаолиятида қоғозбозликни камайтириш мақсадида тақдим этилиши лозим бўлган ҳисоботлар хатловдан ўтказилиб, кескин камайтириш ҳамда уларнинг тугал рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек, уларни тўлдириш ва тақдим этиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил сентябрь | Вазирлар Маҳкамаси Ахборот технологиялари вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги |
Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ҳамда уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирликнинг 2022 йил 1 мартдаги 02-02/469-сонли хати орқали Ахборот технологиялари вазирлигига юборилди. |
|
||
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида 2023 йил якунига қадар 70 — 80 фоиз қабул қилишни таъминлаш бўйича чораларни кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил якунига қадар | Молия вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги Адлия вазирлиги |
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими доирасида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кам таъминланган деб эътироф этилган оила тўғрисида маълумотнома” давлат хизмати ишга туширилди (https://my.gov.uz/uz/service/479). |
|
||
4. Маҳалла орқали расмийлаштириладиган ва олинадиган барча турдаги ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш бўйича ҳужжатларни онлайн (электрон) тарзда тақдим этиш тизимини жорий этиш. |
Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2022 йил июнь | Молия вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги Адлия вазирлиги |
Техник топшириқ ишлаб чиқилиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилди. Автоматлаштирилган мулоқот тизими жорий қилинмоқда. |
|
||
3 | Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни таъминлаш. | ||||||
1. Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш орқали «Ижтимоий маҳалла» тизимини яратиш. 2. «Ижтимоий маҳалла» тизими доирасида маҳаллалардаги шарт-шароитлар, инфратузилма ва объектлар аҳволи, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши, экологик вазият ва бошқа масалаларни фуқаролар томонидан виртуал мониторинг (мобил илова, ижтимоий тармоқлар ва ҳ.к.) қилиш амалиётини жорий этиш. 3. «Ижтимоий маҳалла» тизими орқали маҳаллада аҳволни ўрганиш юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. 4. Маҳаллаларнинг ўз ҳудудларида жойлашган коммунал, бандлик, солиқ, ободонлаштириш соҳалари ва таълим муассасалари билан алоқалар самарадорлигини қайта кўриб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги |
Маҳаллада аҳоли билан ишлаш фаолиятига рақамли “Ижтимоий маҳалла” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа Вазирликнинг 2022 йил 11 майдаги П-60/22-сонли алоқа хати орқали (project.gov.uz ID 61047 рақам билан) вазирлик ва идораларга юборилди. Мазкур лойиҳа Вазирликнинг 2022 йил 20 майдаги 58-П-сонли хат билан Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Адлия вазирлигининг хулосаси асосида 2022 йил 30 майдаги П-79/22-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Лойиҳада: Вазирлик ҳузурида давлат муассаси шаклида “Рақамли маҳалла” маркази ташкил этилмоқда ва унинг вазифалари белгиланган; фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида бевосита алоқани таъминлаш бўйича “Ижтимоий маҳалла” ахборот тизими жорий этилмоқда. Бунда: а) маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини “хонадонбай” ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилиб, натижалари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилади; б) маҳаллалардаги шарт-шароитлар, инфратузилма ва бошқа объектлар аҳволи, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши, экологик вазият ва тегишли масалаларни фуқаролар томонидан виртуал мониторинг қилиш амалиёти жорий этилади; в) “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва фуқароларга кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумотлар ахборот тизимига киритиб борилади ва таҳлил қилинади; г) маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базаси юритилади, шунингдек, ахборот тизимига маҳаллалар қиёфасини яхшилаш бўйича маълумотлар жойлаштирилади; д) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларида қўлланилиши мажбурий бўлган “Маҳалла” класссификаторлари шакллантирилади ва уларга идентификатор рақамлари бириктирилади; “Ижтимоий маҳалла” ахборот тизими ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 23 турдаги маълумотлар ҳамда ахборотларнинг ягона базаси юритиш назарда тутилган. |
|
||
4 | Маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш чораларини кўриш. | ||||||
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда маҳалла юзасидан билдирилаётган танқидий ахборотлар билан ишлаш, шу жумладан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашиш тизимини такомиллаштириш. |
Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2022 йил июнь | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
Маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда танқидий материаллар орқали билдирилаётган муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан 2022 йил 6 июнда тасдиқланди. |
|
||
5 | Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш. | ||||||
Маҳалла ҳудудида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратишни назарда тутувчи ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган намунавий концепциясини тасдиқлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил май | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепцияни тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 16 августда 450-сон қарор қабул қилинди. |
|
||
6 | Маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш. | ||||||
1. Маҳаллада бир турдаги ихтисослашувда фаолият юритаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири сифатида йил давомида маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида уни ўрта ва қисқа муддатда ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. |
Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2022 йил август | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, 1,4 мингта маҳалла деҳқончилик, 800 та маҳалла боғдорчилик, 620 та маҳалла иссиқхона, 230 та маҳалла ҳунармандчилик, |
|
||
7 | Маҳаллаларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, мазкур тизим учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш. | ||||||
1. Фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш тартибини жорий этиш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил апрель | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ–81-сон Фармонининг 18-банди билан топшириқнинг ижро муддати 2022 йил 1 июль этиб белгиланди. |
|
||
2. Маҳаллалар жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш. 3. Маҳалла тизими учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 23 июндаги 02-PA 1/1-941-сон топшириғига асосан жорий йилнинг июль-август ойларида 9349 нафар маҳалла раисларининг билим ва малакаларини ошириш мақсадида 18 та мавзуда 36 соатлик ўқув-семинарлар ўтказилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат Бошқарув академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари учун 2022-2023 ўқув йили учун 18 соатлик ўқув режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Ўқув режа вазирликнинг 2022 йил 17 октябрдаги хат билан вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги ўқув курсларига юборилди. Бундан ташқари Маҳалла тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа 2022 йил 29 апрель куни хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 сентябрдаги хатига мувофиқ такомиллаштирилмоқда. |
|
||
8 | Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтириш ва аниқ белгилаш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш. | ||||||
1. Туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида айрим депутатларнинг доимий асосда ишлаши тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил май | Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 62926). Қонун лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 июлда Вазирлар Маҳкамасига киритилди |
|
||
2. Маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил июль | Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 62926). Қонун лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилди (13/2-1/480-сон хат). Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 15 августда Олий Мажлис Сенатига келишиш учун киритилди (05/1-180-сон хат). Лойиҳа юзасидан Олий Мажлис Сенати томонидан 2022 йил 14 сентябрда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар юборилган |
|
||
3. Маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида «Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
Адлия вазирлиги томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 65290). Қонун лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 сентябрда Вазирлар Маҳкамасига киритилди (Р.Давлетов, 13/02-1/480-7-сон хат). Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 20 сентябрда Олий Мажлис Сенатига келишиш учун киритилди (А.Раматов, 05/1-180-сон хат). Ҳозирда лойиҳа Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилмоқда. |
|
||
9 | Халқ депутатлари Кенгашларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатларини янада кенгайтириш. | ||||||
1. Ичимлик ва оқова сув, ичкийўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш каби масалаларни туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари ваколатига ўтказиш. 2. Ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ваколатини вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказиш. 3. Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Транспорт вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 60369). |
|
||
10 | Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш | ||||||
1. Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод илгари сурилиши тартибини қайта кўриб чиқиш. 2. Ҳокимликка номзод маҳаллий Кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартибини жорий этиш. 3. Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий Кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил март | Адлия вазирлиги Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси
|
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
|
||
4. Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш, такрорланадиган 500 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш. 5. Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва босқичма-босқич номарказлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
11 | Эксперимент тариқасида 28 та туман ва шаҳарда ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликлар ваколат ва имкониятларини кенгайтириш. | ||||||
1. Эксперимент амалга ошириладиган туман ва шаҳарларни белгилаш. 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳамда ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини маҳаллий Кенгашлар билан келишилган ҳолда белгилаш амалиётини жорий қилиш. 3. Ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилишда ҳокимликларга қўшимча ваколат ва имкониятлар яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил май | Молия вазирлиги Адлия вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” Ф-5-сонли Фармойиши ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Адлия вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳасида давлат дастурининг 11-бандида беллгиланган вазифалар қамраб олинган. Мазкур масала Ҳудуд котибияти томонидан Давлат дастурининг 17-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Демократик ислоҳотларни амалга оширишда давлат органларининг масъулиятини янада ошириш, шунингдек, очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш ва самарали рўёбга чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳасига киритилди. Лойиҳа Ҳудуд котибияти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан келишилди, Бош вазир ўринбосари А.Раматов ва Ж.Қўчқоров ҳузурида ҳимоя қилинди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 17 июнда Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юборилди (05/59944/1-180-сон хат). Вазир ўринбосари томонидан имзоланган ахборот хати қўшимча маълумот сифатида киритилди. Қарор лойиҳаси ишчи тартибда Вазирлар Маҳкамасида ишланган ва Адлия вазири томонидан тасдиқланган. |
|
||
12 | Маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилашга оид қонуний асосларни яратиш орқали алоҳида қонунларни қабул қилиш. | ||||||
1. Маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилаш. 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмларини белгилаш. 3. Ҳокимликлар ва маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар турларини аниқлаштириш. |
Қонун лойиҳалари | 2022 йил декабрь | Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги |
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида” (янги таҳрирда) қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
13 | Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш. | ||||||
1. Ҳудудлар кесимида тизимлаштирилувчи 40 дан ортиқ соҳалар бўйича маълумотларни аниқлаштириш. 2. Ушбу маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларни ишга тушириш чораларини кўриш. |
Чора-тадбирлар | 2022 йил октябрь | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Статистика қўмитаси Ахборот технологиялари вазирлиги
|
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ахборот-таҳлилий геопорталларини жорий этиш бўйича “йўл харитаси” 2022 йил 26 сентябрда Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров томонидан тасдиқланди. |
|
||
3. «Рақамли халқ депутатлари Кенгаши» лойиҳаси доирасида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш. Бунда: маҳаллий Кенгашларнинг йиғилишларини ўтказишда ортиқча сансалорликларни бартараф этиш; маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудий ижро органларини назорат қилиш доирасидаги ҳисоботлар, қарорлар, сўровлар ва бошқа ҳужжатлар ҳамда уларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда халқ депутатларининг ахборот излашлари ва олишлари учун Қонунчилик палатасининг кутубхонаси электрон ресурсларига кириш имконияти яратилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари учун логин ва паролдан иборат ID карта ва электрон ахборот ресурсидан фойдаланиш бўйича йўриқнома тайёрланиб, 2022 йилнинг 19 апрель куни 02/2-5-501-сонли хат Спикер ўринбосари А. Қодиров номидан юборилди. Шу билан бирга 2022 йил 5 май куни Олий Мажлис Сенати билан қўшма йиғилиш ўтказилиб Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича вазифалар муҳокама қилинди ва якунида "Рақамли халқ депутатлари Кенгаши" лойиҳаси доирасида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича “Чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишга келишилди. Бугунги кунда ушбу режа лойиҳаси Сенат томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, келишиш ишлари олиб борилмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Рақамли халқ депутатлари Кенгаши” лойиҳалари доирасида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, 2022 йил 24 май куни 09-8/3106-сонли хат билан Олий Мажлис Сенатига келишиш учун киритилди. Шунингдек, мазкур банднинг ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига тақдим этилган Ўзбекистоннинг маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг рақамлаштириш аҳволи, бу борадаги хорижий мамлакатлардаги маҳаллий вакиллик органлари фаолиятининг қонунчилиги, амалиёти ва тажрибасини ўрганиш якунлари асосида тайёрланган жадвал ва ахборот-таҳлилий маълумотнома (2022 йил 20 июндаги №09-07-378 сонли хат илова қилинади) ўрганиб чиқилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг масъул қўмиталари томонидан “Рақамли халқ депутатлари Кенгаши” лойиҳалари доирасида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. 2022 йил 20 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига "Рақамли халқ депутатлари Кенгаши" комплекс ахборот тизимини татбиқ этиш тўғрисида"ги КҚ-407-IV-сонли қарори қабул қилинди. |
|
||
14 | Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш | ||||||
1. Барча турдаги давлат назоратини тизимлаштириш ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилаш мақсадида «Давлат назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Адлия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бош прокуратура
|
“Давлат назорати тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
2. Давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш чораларини кўриш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Адлия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бош прокуратура
|
Давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
15 | Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш. | ||||||
1. Давлат молиявий назорати органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш. 2. Бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикаси ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш. 3. Бюджет ташкилотларидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши таъминлашга қаратилган ахборот тизимларини такомиллаштириш. 4. Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш объектларида бажарилаётган иш ҳажмлари ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш тизимини жорий этиш. 5. Ички аудит хизмати ходимларини малакасини ошириш ва сертификатлаш тизимини яратиш. 6. Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларни олдини-олиш чораларини кўриш. 7. Давлат томонидан субсидия ажратишни мувофиқлаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириб бориш бўйича ягона давлат органини белгилаш. 8. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси орқали амалга ошириш тизимини жорий этиш. 9. Ажратилган субсидия ва улардан эришилган натижалар тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш тартибини белгилаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳалари | 2022 йил февраль | Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2022 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорат органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
16 | Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши ва ташаббус кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш. | ||||||
1. Вазирлик ва идоралар штат бирликлари сонини Молия вазирлиги томонидан белгиланган чеклов доирасида уларнинг раҳбарлари томонидан мустақил белгилаш, ходимларга иш ҳажми ва самарадорлигига қараб маош тўлаш тартибини жорий қилиш. 2. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан мустақил ҳал этиладиган ташкилий-ҳуқуқий масалалар доирасини белгилаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Молия вазирлиги Адлия вазирлиги
|
Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши ва ташаббус кўрсатишдаги ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 68368). Лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Ҳозирда лойиҳа Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида. |
|
||
17 | Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш. | ||||||
1. Барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларининг бир йиллик иш дастурини, шу жумладан жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, ҳудудлар (туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла) кесимида ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича очиқ дастурлар ишлаб чиқиш. 3. Давлат бошқаруви органлари ҳудудлар бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашга қаратилган ягона назорат тизимини яратиш. 4. Давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб бориш тизимини яратиш. 5. Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизимини такомиллаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Демократик ислоҳотларни амалга оширишда давлат органларининг масъулиятини янада ошириш, шунингдек, очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш ва самарали рўёбга чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 майда Вазирлар Маҳкамасига киритилди (10/7-67/8-сон хат). Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудуд котибияти томонидан таркибий бўлинмалари билан келишилди, Бош вазир ўринбосари А.Раматов ва Ж.Қўчқоров ҳузурида ҳимоя қилинди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 17 июнда Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юборилди (05/59944/1-180-сон хат). Лойиҳа Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органларининг масъулиятини янада ошириш, очиқлик ва жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2022 йил 28 майда 10/7-67/8-сон хат (ID-59944) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
|
||
6. Муҳим ижтимоий-масалалар бўйича очиқ маълумотларнинг доирасини янада кенгайтириш ва мазкур маълумотлардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил ноябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Адлия вазирлиги
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2022 йилдаги "Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-154-сон Фармони қабул қилинди. |
|
||
18 | Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини такомиллаштириш. | ||||||
Вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001) жорий қилиш. Бунда, ушбу тизимни 2022 йилнинг якунига қадар вазирлик ва идораларнинг 30 фоизида жорий қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил якунига қадар | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вазирлик ва идоралар |
ISO 9001 халқаро стандартини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга ушбу лойиҳа асосида ўз чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш учун юборилди (16.02.2022 й., |
|
||
19 | Айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш. | ||||||
Хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функцияларини ошириш. Бунда: айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш; хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳаларни аниқлаб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги |
Айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат функция ва хизматларини амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни кенг жалб этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиди ва Адлия вазирлигидан ҳуқуқий эспертизадан ўтказилиб жорий йилнинг 24 июнида вазирликнинг 02/36-01-6/19-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Бош Вазирнинг 2022 йил 27 илюлдгаги топшириғига асосан ишчи гурух тузган ҳолда қайта кўриб чиқиш топшириғи берилган ва жорий йил 1 декабарга қадар киритиш белгиланган. |
|
||
20 | Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш. | ||||||
1. Давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳисобига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг жойларда масалаларни ҳал қилишдаги ролини ошириш. 2. Республика давлат бошқаруви органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказишнинг тартибини ишлаб чиқиш. 3. Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини, шу жумладан рақамли технологияларни жорий қилган ҳолда ташкил этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил декабрь | Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги
|
Топшириқ ижроси бўйича “Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва босқичма-босқич номарказлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси (ID-61947) ишлаб чиқилди ва 2022 йил 28 майдаги хат билан 6 та вазирлик ва идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларга келишиш учун юборилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва босқичма-босқич номарказлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2022 йил 30 июнда расмий хат (ID-61947) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 14 октябрда хат билан Президент Администрациясига киритилган. |
|
||
21 | Олий Мажлиснинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш. | ||||||
1. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари сонини кўпайтириш орқали қонунчиликдаги муаммоларини вақтида олдини олиш тизимини яратиш. 2. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг Олий Мажлисдаги доимий вакили институтини амалдаги штат бирликлари доирасида таъсис этиш. 3. Доимий вакилларнинг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини қонунчиликда белгилаш. 2. Бюджетноманинг Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига киритилиши муддатини қатъий белгилаш. Бунда Бюджет кодексининг тегишли моддасидан «қоида тариқасида» сўзларини чиқариш назарда тутиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил ноябрь | Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
Масъул ижрочилар томонидан тегишли қонун хужжатлари хатловдан ўтказилиб, халқаро тажриба ўрганилмоқда. Жумладан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Олий Мажлисдаги доимий вакили институтини амалдаги штат бирликлари доирасида таъсис этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Банд ижроси бўйича таклифларни олиш учун Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига, Адлия вазирлигига, Бош прокуратурага, Олий судга, Конституциявий судга, Омбудсманга 2022 йил 27 апрелда 04/10-10-88-сонли Қўмита хати юборилди. Келиб тушган таклифлар 2022 йил 18 майда Қонунчилик палатасининг 5-мажлислар залида мутасадди юқорида қайд этилган ташкилотлар иштирокида муҳокама этилди. Ҳозирда ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, доимий вакилларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича қонунчиликка таклифлар тайёрлаш, шунингдек, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг доимий вакилларини ваколат ва мажбуриятларини белгилаш юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлор қўмитаси томонидан “Бюджет кодекси”нинг тегишли моддаларига ўзгартириш киритиш орқали "қоида тариқасида" нормани чиқариб ташлаш ва Давлат бюджетини тақдим қилиш муддатларини кўриб чиқиш муддатларни қатьий этиб белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, Юридик бошқарманинг хулосаси олинди ҳамда Келишиш учун Спикерга киритилди. Раҳбарият томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қонун лойиҳаси қайта ишланди. Лойиҳа келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Молия вазирлигига, Адлия вазирлигига ҳамда Ҳисоб палатасига юборилди. Лойиҳа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатасининг таклифлари олинди. Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида кўриб чиқилгандан сўнг, якуний қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш чоралари кўрилади. Шунингдек, Сенат девонининг юридик бошқармасига мазкур вазифалар ижросини ташкил этиш топширилди. "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги доимий вакили лавозими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатлар 30 ноябрь куни Президент Администрациясига Олий Мажлис палаталари раҳбариятининг қўшма хати киритилди. 2022 йилнинг 26 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббус ҳуқуқи асосида "Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ҚЛ-952-сонли Қонун лойиҳаси киритилган. Мазкур қонун лойиҳаси 25 октябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида уч ўқишда кўриб чиқилиб, 2591-VI-сонли қарор қабул қилинди. |
|
||
22 | Олий Мажлис палаталарининг мамлакатнинг ички сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш ишларини давом эттириш. | ||||||
1. Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси боришини назорат қилиш доирасида парламент томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва улардан натижага қараб сўров қилиш амалиётини жорий қилиш. 2. Ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда ҳудуддан сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил июнь | Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида) |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 3 февралдаги СҚ–464-IV-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. |
|
||
23 | Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмлари самарадорлигини ошириш. | ||||||
1. Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати жараёнларида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш. 2. Парламент назоратини биргаликда амалга ошириш бўйича Олий Мажлис палаталари томонидан келишилган ҳолда қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини жойларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда таъминлаш амалиётини жорий этиш. 3. «Ҳукумат соати»ни ўтказиш доирасида давлат бошқаруви органи раҳбариятига депутатлар томонидан онлайн равишда фуқаролардан келиб тушаётган тизимли муаммолар бўйича саволлар бериш тартибини жорий этиш. 4. Олий Мажлис палаталари расмий веб-сайтларида парламент назорати тадбирларининг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб бориш амалиётини йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил июль | Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида) |
23-банднинг 1 кичик бандида белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 2022 йил 8 июль куни қўмиталар ва фракцияларга қонун ижодкорлиги ва парламент назорати жараёнларида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш борасидаги тавсияларни акс эттирган қарор қабул қилинди. (қарор илова қилинади). Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2022 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисида»ги 2319–IV-сонли Қарори қабул қилиниб, унинг 2-бандида фракцияларга “қонун лойиҳаларини жойларда бевосита партия электорати иштирокида муҳокама қилиш ва уларнинг таклифларини олиш амалиётидан самарали фойдаланиш борасидаги ишларни жадаллаштириш”, 3-бандида қўмиталарга “сайловчилар томонидан кўтарилаётган масалаларни парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳал этиш борасидаги ташаббускорликни янада ошириш” вазифалари юклатилган. (Кенгаш қарори илова қилинади).Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 22 июлдаги 2336–IV-сонли Қарори билан тасдиқланган (қарор илова қилинади). Қонун ижодкорлиги фаолиятида янги амалиёт – «электорат билан маслаҳатлашувлар» институти жорий этилиб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ЎзЛиДеП фракцияси 35 та, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси 38 та, ХДП фракцияси 38 та, “Адолат” СДП фракцияси 13 та қонун лойиҳаси жойларда жамоатчилик иштирокида кенг муҳокамалардан ўтказилиб, маромига етказилди. Қўмиталар ва фракциялар томонидан жойларда фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар, йўлланган мурожаатлар таҳлиллари якунлари бўйича 14 та парламент эшитувлари, 2 та парламент сўрови, 83 та назорат-таҳлил ва бошқа тадбирлар ўтказилди. 23-банднинг 2 кичик банди бўйича Парламент назоратини жойларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда таъминлаш амалиётини жорий этиш борасида Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 майдаги 2123–IV/КҚ-348–IV-сонли Қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди (йўл харита илова қилинади). «Йўл харитаси»нинг 1, 4-бандларида Олий Мажлис палаталарига доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ҳамда комиссиялари мажлисларида, парламент назорати тадбирларида маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, доимий комиссиялар вакилларининг иштирок этишини, уларнинг фикрларини олиш, депутатларининг сайлов округларидаги учрашувларида ҳамда ҳудудлардаги ўрганишлар жараёнларига, шунингдек ҳудудларда ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирлари ва уларнинг якунларига бағишланган қўмита мажлисларида маҳаллий Кенгашлар депутатларини кенг жалб этиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2022 йил 10 март куни электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлигини таъминлаш тўғрисидаги № 1931–IV/КҚ-318–IV-сонли қўшма қарори, 2022 йил 15 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласига доир № 2313–IV/КҚ-387–IV -сонли қўшма қарори қабул қилинган. Шу билан бирга, ўтган йиллар мобайнида барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларга эришиш бўйича жойларда ўтказилган парламент назорати тадбирларига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳам жалб этилган ҳамда мазкур амалиётдан фойдаланиб келинмоқда. 23-банднинг 3-кичик бандида белгиланган топшириқ ижроси юзасидан 2022 йил 21 июлда Қонунчилик палатаси Кенгашининг ишчи мажлиси баёни қарори қабл қилинди. Ушбу қарорга асосан "Ҳукумат соати"ни ўтказиш доирасида давлат бошқаруви органи раҳбариятига депутатлар томонидан онлайн равишда фуқаролардан келиб тушаётган тизимли муаммолар бўйича саволлар бериш тартиби жорий этилди. 23-банднинг 4-кичик бандида белгиланган топшириқ ижроси юзасидан Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтининг янги версиясини ишга тушуришга доир ишлар якунига етказилиб, 2022 йил 21 февраль куни Қонунчилик палатаси Кенгаш йиғилишида тақдимоти ташкил этилди. Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, веб-сайтни янги версияси янада такомиллаштирилди. Шунингдек, Олий Мажлис палаталари расмий веб-сайтининг назорат-таҳлил фаолияти деб номланган бўлимида Парламент сўрови, Парламент эшитуви, Ҳудудларда ёки давлат органларида қонунларнинг ижросини ўрганиш, қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан ахборотларни эшитиш бўйича қўмиталар фаолияти, Ҳукумат аъзолари ахборотларини эшитиш деб номланган рукн остида парламент назорати тадбирлари, жумладан парламент эшитуви ва парламент сўрови якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотлар тизимли равишда жойлаштирилиб борилмоқда. |
|
||
24 | Олий Мажлис палаталарининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш. | ||||||
1. Парламентнинг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича йиллик «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. 2. «Қонунчилик палатаси депутати — унинг ёрдамчиси — маҳаллий Кенгаш депутати» тизими асосида қонун лойиҳалари бўйича фикр ва таклифларни олиш, амалиётдаги муаммоларни таҳлил қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. 3. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида, парламент назорати тадбирларида маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари вакилларининг иштирок этиши, уларнинг фикрларини олиш амалиётини йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил июнь | Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 майдаги 2123-IV/КҚ-348-IV-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. |
|
||
25 | Қабул қилинган қонунларнинг сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш. | ||||||
1. Парламент палаталарида қонунларнинг амалиётдаги ижросини доимий мониторингни олиб боришда, парламент ҳузуридаги махсус тузилмалар, шу жумладан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти салоҳиятидан кенг фойдаланиш. 2. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш. Бунда: институт томонидан депутат ва сенаторларни қонунларнинг ижроси бўйича ахборот-таҳлилий таъминлаш амалиётини кенгайтириш; институтни парламентнинг истиқболли режа ва дастурларини ишлаб чиқадиган, турли таклифларни таҳлил қиладиган ва зарур тавсия берадиган илмий марказга айлантириш назарда тутилмоқда. |
Ташкилий-ҳуқуқий чоралар | 2022 йил якунига қадар | Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида) |
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 1 февралдаги 1793-IV-сон қарори билан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда қолган барча қўмиталар, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ушбу банд ижроси бўйича масъул ижрочи этиб белгиланди. |
|
||
26 | «Электрон парламент» лойиҳаси доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни амалга ошириш учун рақамли платформа яратиш. | ||||||
1. Парламент палаталари аъзоларининг сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориши, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиши жараёнини рақамлаштириш. 2. Депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фуқаролар парламентда муҳокама бўлаётган ҳар бир масаладан хабардор бўлишини таъминлаш, сайловчилар билан «қайта алоқа» қилиш имкониятларини янада кенгайтириш. 3. Парламентнинг ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, жумладан, масофавий ишлаш, шу жумладан, парламент томонидан республика бўйича мурожаатлар билан ишлаш ҳолати назоратга олиниш ва ҳудудий ижро органлари раҳбарлари ҳисоботини эшитиш ҳамда унинг натижасига мувофиқ, уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш амалиётини жорий этиш. |
Ташкилий-ҳуқуқий чоралар | 2022 йил декабрь | Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги |
Ахборот технологиялари вазирлиги тизимидаги “Ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖ томонидан Депутатларнинг ўз сайловчилари билан боғлаш ва аҳоли билан очиқ мулоқотни амалга ошириш, уларга мурожаатлар юбориш ва мурожаатлар натижасида депутатларни баҳолаш имкониятини берувчи “Ўзбекистон Республикаси Депутатлари порталини яратиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
27 | Сайловчилар ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш. | ||||||
1. Сайловчилар тўғрисида аниқ маълумотларни Сайловчилар ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимида киритилишини ҳамда улардаги маълумотларни доимий долзарблигини таъминлаш мақсадида идоралараро маълумот алмашиш механизмлари ва тартиб-тамоилларини такомиллаштириш. |
Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил июнь | Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Кадастр агентлиги Давлат хизматлари агентлиги (лавозим бўйича), Молия вазирлиги
|
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ўйича З.Низомходжаев бошчилигида Марказий сайлов комиссияси биносида 2022 йил 14 январь куни вазирлик ва идоралар билан йиғилиш ўтказилди. Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги ва Давлат персоналлаштириш марказининг халқаро тажрибага асосланган таклифлари олинди. Ишчи гурурҳ билан ҳамкорликда халқаро тажриба асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2022 йил 2 июнь куни ID-62211 рақами билан project.gov.uz электрон тизимига идоралараро келишиш учун жойлаштирилди. Ҳужжат лойиҳаси 18 июнь куни Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилди. Хозирги кунда топшириққа кўра референдумга тайёргарлик кўриш борасида СЯЭР ва СЖБАТни аввалги сайловлар тажрибаси асосида янада такомиллаштириш, бунда идоралараро маълумот алмашиш механизмларини қайта кўриб чиқиш бўйича бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Лойиҳа Марказий сайлов комиссияси томонидан 2022 йил 27 июнда Вазирлар Маҳкамасига киритилди (402/1-сон хат). |
|
||
2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда Сайловчилар ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизими самарадорлигини ошириш мақсадида уни бошқариш тизимини марказлаштириш, бу борада Марказий сайлов комиссияси ваколатларини кенгайтириш ва тузилмасини такомиллаштириш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил июнь | Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Кадастр агентлиги Давлат хизматлари агентлиги (лавозим бўйича), Молия вазирлиги
|
2022 йилнинг 5-10 март кунлари Сайлов жараёнида ахборот технологияларни кўллашда кузатилган камчиликлар Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Файзобод махалласи мисолида ўрганиб чиқилди. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, Эстония, Молдова, Таиланд давлатларининг тажрибаси ўрганилди. МСК томонидан Президент қарори лойиҳасини 2022 йил 7 май куни ID 60924 рақами билан project.gov.uz электрон тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди. 11 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига жойлаштириш учун юборилди. Хозирги кунда топшириққа кўра референдумга тайёргарлик кўриш борасида СЯЭР ва СЖБАТни аввалги сайловлар тажрибаси асосида янада такомиллаштириш, бунда идоралараро маълумот алмашиш механизмларини қайта кўриб чиқиш бўйича бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритилган. Ҳозир кунда топшириққа кўра, референдумга тайёргарлик кўриш борасида СЯЭР ва СЖБАТни аввалги сайловлар тажрибаси асосида янада такомиллаштириш, бунда идоралараро маълумот алмашиш механизмларини қайта кўриб чиқиш бўйича бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 19 июль 2022 йилдаги топшириқ хати (№09/11871-сон)нинг 8-бандига асосан, топшириқ ижро муддати 2022 йил 30 ноябрга қадар узатирилган. |
|
||
28 | Сайлов тизими нуфузини янада ошириш. | ||||||
1. Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Молия вазирлиги |
Хорижий сайлов органлари ташкилий тузилмалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш, Сайлов органлари шаклланиши, уларни ижро аппарати билан ўзаро алоқалари, сайлов жараёни бошқарувининг хорижий амалиёти ўрганилди. Президент фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2022 йил 8 июнь куни ID-62582 рақами билан project.gov.uz электрон тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш учун жйолаштирилди. Ҳужжат лойиҳаси 23 июнь куни Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилди. Шу билан бирга, мазкур норматив-ҳужжат лойиҳаси Конституциявий ислоҳотлар доирасида марказлашган сайлов тизимини шакллантириш юзасидан Конституциянинг 117-моддасига ҳам тегишли ўзгартишлар кўзда тутилган. Шу мцносабат билан, мазкур норматив-ҳужжат лойиҳаси Конституциявий ислоҳотларни амалга оширилаётганлиги ҳамда референдумга тайёргарлик бошланганлигини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 19 июль 2022 йилдаги топшириқ хати (№09/11871-сон)нинг 8-бандига асосан, топшириқ ижро муддати 2022 йил 30 ноябрга қадар узатирилган. |
|
||
2. Сайлов комиссиялар тизимини мақбуллаштириш ва марказлашган сайлов органлари тизимини шакллантириш, уларнинг профессионал тайёргарлигини таъминлаш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил август | Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Адлия вазирлиги Молия вазирлиги |
Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилди. |
|
||
29 | Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш. | ||||||
«Ақлли тартибга солиш» модели элементларини қўллаш доирасида қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ривожлантириш ва кенгайтириш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Адлия вазирлиги Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлиги, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа Регламентга мувофиқ масъул 22 та вазирлик ва идоралар билан келишилди (ID-68327) ва 2022 йилнинг 29 сентябрь куни хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. |
|
||
Олий Мажлис палаталари томонидан қонун ижодкорлиги бўйича миллий фаолият дастурини қабул қилиш. |
Палаталарнинг қўшма қарори лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлари (келишув асосида) |
Қонунчилик палатаси томонидан Қонун ижодкорлиги бўйича Миллий фаолият дастури лойиҳаси ва уни тасдиқлаш бўйича Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳада дастурнинг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари, қонун ижодкорлигининг хозирги ҳолати, бу борада ўз ечимини кутиб турган муаммолар, уларни ҳал этиш чоралари ҳамда кутилаётган натижалар акс эттирилган. Шу билан бирга, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилиб, уни референдумга олиб чиқишга доир ишлар амалга оширилмоқда. Қонун ижодкорлиги бўйича миллий фаолият дастури лойиҳасини "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг қайта кўриб чиқиш ҳамда дастур лойиҳасини қабул қилиш муддатини келгуси йилга кўчириш юзасидан 2022 йил 28 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбарига Олий Мажлис палаталари раҳбариятининг қўшма хати юборилди. Президент Администрацияси раҳбарининг 2022 йил 2 декабрдаги муносабат белгисига асосан Қонун ижодкорлиги бўйича миллий фаолият дастур лойиҳасини қабул қилиш муддати 2023 йил июнь ойига узайтирилди. |
|
||
30 | Ҳуқуқ тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётнинг янги драйверларини ҳаракатга келтириш доирасида замонавий технологияларга, масофавий тадбиркорлик ва рақамли фаолиятга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш. | ||||||
Қонунчилик ҳужжатларида замонавий технологияларга, масофавий, рақамли ва бошқа замонавий шаклларда амалга оширилаётган фаолиятга тўсқинлик қилаётган талаб ва шартларни қайта кўриб чиқиш ва тегишли соҳаларда фаолиятни амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий шароитларни яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июль | Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-244-сон фармони қабул қилинди. |
|
||
31 | Электрон давлат хизматларининг улушини ошириш. | ||||||
1. «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш. 2. Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш. 3. Шахсга доир маълумотларни ҳимояланишини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш. 4. Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш. 5. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш. 6. Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш чораларини кўриш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Ахборот технологиялари вазирлиги Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги (лавозим бўйича), Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2022 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-113-сон фармони қабул қилинди. |
|
||
32 | «Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишнинг 90 фоиздан ортиғини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш. | ||||||
1. «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишни электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил октябрь | Ахборот технологиялари вазирлиги Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
“Рақамли идора” лойиҳасини амалга ошириш учун ахборот тизими ишга туширилди (office.egov.uz). |
|
||
2. Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг қуйи бўлинмаларининг бухгалтерия, кадрлар билан ишлаш ва девонхона каби йўналишлардаги иш фаолиятини рақамлаштириш ишларини олиб бориш. |
Чора-тадбирлар дастури | 2022 йил апрель | Ахборот технологиялари вазирлиги Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш учун “Рақамли идора” лойиҳасини жорий этиш чора-тадбирлар режаси” 2022 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди. |
|
||
33 | «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш. | ||||||
1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси, диплом олганлик каби фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг ягона электрон тизимини яратиш. 2. Ягона электрон тизимининг ишга туширилишини ва тегишли ташкилотлар билан интеграция қилинишини таъминлаш. 3. Давлат хизматларидан идентификация ID карта орқали фойдаланилганда, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаслик амалиётини йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июль | Ахборот технологиялари вазирлиги Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги (лавозим бўйича), Давлат персоналлаштириш маркази Ички ишлар вазирлиги Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида) |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилишни ташкил этиш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 58651). |
|
||
34 | Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. | ||||||
1. Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш. 2. Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи «Рақамли давлат хизмати» лойиҳасини амалга ошириш. 3. Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш. 4. Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги
|
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
35 | Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш. | ||||||
1. Барча даражадаги раҳбар кадрлар ва ходимларнинг «ҳаёт давомида таълим олиш» (Life Long Learning) тамойили асосида бутун фаолияти давомида ўзларига зарур бўлган кўникмаларини ривожлантириб боришга қаратилган малака ошириш тизимининг ягона қоидаларини белгилаш. 2. Давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши — давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгилаш. 3. Давлат фуқаролик хизматчиларининг кўникмаларини оширишда давлат буюртмасини шакллантириш тизимини ишлаб чиқиш. 4. Давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг интерфаол шакллари, шунингдек уларнинг янги билим ва кўникмаларни эгаллаши учун барчага очиқ бўлган электрон ўқув дастурлари ҳамда платформаларни ишлаб чиқиш. 5. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестрини юритиш. 6. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги малака ошириш марказларида давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш жараёнида умумий илмий-услубий тизимни йўлга қўйиш ва мониторинг қилиш. 7. Давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси
|
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
36 | Раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш. | ||||||
1. Республика миқёсида захира кадрларни саралаш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Захира кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш чораларини кўриш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 сентябрь | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
37 | Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш. | ||||||
1. Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш. 2. Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид самарали механизмларни ишлаб чиқиш. 3. Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан чораларни белгилаш. 4. Мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш. 5. Давлат фуқаролик хизматида меҳнатни муҳофаза қилишда мониторинг фаолиятини жорий этиш. 6. Мониторинг фаолиятида давлат органлари, хусусан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатлари ҳамда функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июль | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлиги |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматида меҳнат меъёрларини ҳуқуқий тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор лойиҳаси project.gov.uz тизими орқали манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган ҳолда, Агентликнинг 2022 йил 15 июлдаги 02-02/3-798-сон хати билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилган. Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган Ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосада қарор лойиҳасини тақдим этилган таҳрирда қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган. |
|
||
38 | «Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт» ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи «Халқчил давлат» миллий дастурини ишлаб чиқиш. | ||||||
Илғор хорижий давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Миллий дастур | 2022 йил октябрь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар |
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури йўл харитаси 38 бандида “Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт” ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи “Халқчил давлат” миллий дастури ва “Йўл харитаси” лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. |
|
||
39 | Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасида юритилишини таъминлаш. | ||||||
1. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларига турли воситалар орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, барча келиб тушган мурожаатларни ягона тизим доирасида рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш ҳамда марказлашган ҳолда «маҳаллабай» мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш. 2. Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасида рўйхатдан ўтказилиши тартибини жорий қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил охирига қадар | Ахборот технологиялари вазирлиги |
Мазкур йўналишдаги ишларни ҳамкорликда ташкиллаштириш, зарур маълумотларни умумлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш юзасидан тегишли номзодларни олиш мақсадида Вазирликнинг 2022 йил 17 февралдаги 08-8/876-сон хати вазирлик ва идораларга юборилган. |
|
||
3. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасини вазирлик ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича идоравий тизимлари билан босқичма-босқич интеграциялаш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил охирига қадар | Ахборот технологиялари вазирлиги |
Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасида юритиш мақсадида -- Murojaat.gov.uz -- Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси ишлаб чиқилди. Амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига 2022 йил 6 октябрдаги 08-8/6617-сон хат киритилди. Мурожаатлар билан ишлаш платформасини 6 820 та республика ташкилотларда мурожаатларни рўйхатга олиш ва ишлаш тизими бўлган Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (Ijro.gov.uz) билан интеграция қилинди ва интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома тасдиқланди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига 2022 йил 16 декабрдаги хат киритилди. |
|
||
40 | Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши муддати ва сифати устидан «рақамли назорат» ўрнатиш. | ||||||
Мурожаатлар билан ишлаш муддати бузилганда, автоматик тарзда юқори турувчи инстанцияни электрон хабардор қилиш тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Ахборот технологиялари вазирлиги |
Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши муддати ва сифати устидан “рақамли назорат” ўрнатиш бўйича вазифалар мазкур Дастурниннг 2-бандида белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида” қарори лойиҳасига киритлган. Маълумот учун: Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 65914). Лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2022 йил 22 сентябрда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритилди. |
|
||
41 | Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш. | ||||||
Халқ қабулхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уларнинг давлат бошқаруви тизимидаги мақомини мустаҳкамлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан тегишли қонун хужжатлари хатловдан ўтказилиб, миллий қонунчилик ҳамда халқаро тажриба ўрганилмоқда. Шунингдек, Халқ қабулхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва мақомини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, 2022 йил 20 апрелда Адлия вазирлигидан ҳамкор ташкилотлар билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси ва унга оид ҳужжатлар олинди. Фармон лойиҳаси ва унга оид ҳужжатлар Қўмита томонидан ўрганилиб, бир қатор таклифлар ишлаб чиқилган. Мазкур таклифлар Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятовнинг 2022 йил 22 январдаги 02/3-6616-сонли хати билан Президент маслаҳатчиси Т. Худайбергенов номига юборилган (хат илова қилинган). Бундан ташқари, 2022 йил 13 майда Қонунчилик палатасининг 5-мажлислар залида давлат дастурининг 41-банди ижросини таъминлаш масалалари юзасидан Адлия вазирлиги ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Ҳозирда Қонунчилик палатаси раҳбариятнинг тегишли топшириғига кўра лойиҳа ҳужжатларининг Конституция ва қонунларга мувофиқлиги ўрганилмоқда. Мазкур банднинг ижросини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасига Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан (2022 йил 8 июндаги №06-8 сонли хат билан) тақдим этилган Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан тайёрланган илмий хулоса ўрганиб чиқилди. Қонунчилик палатаси раҳбариятининг топшириғига асосан лойиҳа ҳужжатлари Конституцияга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ эканлиги ўрганилди. Ўрганишлар асосида тайёрланган таклифлар Қўмитанинг 2022 йил 8 июлдаги 04/10-10-140-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига юборилди. Адлия вазирлигининг 6 октябрдаги жавоб хатига кўра, Қўмита таклифлари асосида Фармон лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан Президент Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан ишчи тартибда келишилганлиги маълум қилинган. 2022 йил 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидовнинг хати билан ишлаб чиқилган "Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ва унга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Президент Администрациясига киритилди. |
|
||
42 | Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш. | ||||||
1. Ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари лойиҳаларини очиқ эълон қилиб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», ҳудудий инфратузилма дастурлари доирасидаги лойиҳалар очиқ эълон қилиниб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиладиган тизимни яратиш. 3. Давлат, жамият ва маҳалла ҳаётида фаол иштирок этган фуқаролар танловини ўтказиш ва уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, шу жумладан, ҳар йили ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фаол иштирок этган ҳамда ташаббус кўрсатган фуқароларни мукофотлаш тизимини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил октябрь | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги Молия вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 25.10.2022 йилдаги ПҚ-409-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
4. Жамоатчилик фикрини доимий, профессионал ва тизимли равишда илмий таҳлил қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, ижтимоий психологияни тадқиқ этиш бўйича зарур чораларни кўриш. 5. «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, Социология ва ижтимоий психология институтини ташкил этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил апрель | Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти «Ижтимоий фикр»республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази |
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини самарали амалга оширишда социологик тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. |
|
||
43 | Айрим давлат функциялари амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш. | ||||||
1. Жамоавий мурожаатлар асосида янги қурилган ва таъмирланган инфратузилма объектлари сифатини текшириш амалиётини жорий этиш. 2. Камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд аҳолини касбга ўргатиш каби ижтимоий фойдали лойиҳаларни амалга оширишни нодавлат нотижорат ташкилотларга очиқ танлов асосида тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил октябр | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID-67915) ва барча вазирлик ваидоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертиза хулосаси олинган. Қарор лойиҳаси вазирликнинг 2022 йил 28 октябрда хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган. |
|
||
44 | Жамоатчилик назоратининг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш. | ||||||
Жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан шаклларини, уларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш мақсадида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Адлия вазирлиги |
Адлия вазирлиги томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан “Жамоатчилик назорати тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 67234). |
|
||
45 | Оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш. | ||||||
1. Фуқароларни қийнаётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг самарадорлигини ўрганишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тартибини жорий қилиш. 2. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, шу жумладан мансабдор шахслар томонидан цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни янада кучайтириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил апрель | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
1. 1-кичик банд тўлиқ бажарилди. |
|
No | Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш шакли | Муддати | Масъул ижрочилар | Ижро ҳолати | Мухокама |
---|---|---|---|---|---|---|---|
46 | Хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш. | ||||||
1. Мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ барча маъмурий ҳужжатларни қатъий равишда фақат суд тартибида бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш амалиётини жорий этиш. 2. Иқтисодий судларда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар юзасидан регрессив (камайиб борувчи) давлат божи ставкаларини қўллаш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | Адлия вазирлиги Олий суд |
Ўзбекистон Республикасининг 29.06.2022 йилдаги "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-781-сон Қонуни қабул қилинди. |
|
||
3. Кўчмас мулк ва унга тааллуқли ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофлик тамойилини жорий этиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар таркибини белгилаш ва очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортални жорий этиш ҳамда маълумотларни Миллий геоахборот тизими орқали давлат ва хўжалик бошқарув органларига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги |
Кўчмас мулк ва унга тааллуқли ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофлик тамойилини жорий этиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар таркибини белгилаш. |
|
||
4. Хусусий мулк устуворлиги асосий тамойил сифатида белгилаш. Бунда: давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш; инсофли эгалловчининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш ва мулкдорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашнинг молиявий механизмларини қўллаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил июнь | Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–198-сон Фармони қабул қилинди. |
|
||
47 | Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш. | ||||||
1. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш. 2. Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш. 3. Озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаб бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни жорий қилишорқали уларнинг ижтимоий мослашуви механизмларини такомиллаштириш. 4. Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил май | Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-299-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
48 | Фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш. | ||||||
1. Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни юритишнинг электрон дастурини такомиллаштириш. 2. Ушланган шахсларни ягона реестрга киритиш тизимининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил сентябрь | Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура |
Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни шакллантириш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2022 йил 21 июнда 1/1125-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган (58093). |
|
||
49 | Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш. | ||||||
1. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича тегишли халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил август | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) (келишув асосида), Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги |
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсман) 25.04.2022 №04/467-сон хат чиқарилди. Хозирги пайтда Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенциясининг Факультатив протоколини ратификация қилиш масаласи бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. “Ўзбекистон Республикасининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенцияга доир Факультатив протоколга (Нью-Йорк, 2002 йил 18 декабрь) қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси олингандан сўнг жорий йилнинг 12 августида 12/875-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
|
||
2. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив миллий механизмнинг қонуний асосларини ривожлантириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) (келишув асосида), Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги |
Ўзбекистон Республикасининг “Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олидини олиш бўйича Миллий превентив механизм тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси тайёрланди ва 2022 йил 28 июлда 12/824-сон хат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. Вазирлик ва идоралардан келган таклифлар асосида қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда. Тегишли таклифларни инобатга олган ҳолда, ушбу масалада алоҳида Қонун тайёрламасдан, Жиноят-ижроия кодексига миллий превентив механизмни назарда тутувчи алоҳида бўлим киритиш устида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмнинг қонуний асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси 21 ноябрьда 12/1208-сон хат билан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилди. |
|
||
50 | Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш. | ||||||
1. Қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби — «суднинг фаол иштироки» тамойилини жорий этиш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил июль | Олий суд раиси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сон Қарори қабул қилинди ва ушбу қоидаларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилаш топширилди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси олиниб (ID-58050), Олий суднинг 2022 йил 28 мартдаги 08/189-22-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. Лойиҳа Олий суднинг 2022 йил 16 июндаги 08/395-22-сонли хати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 26 июлдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. 2022 йил 27 сентябрда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Қонунчилик палатасида қабул қилинди ва Сенатга юборишга қарор қилинди. |
|
||
2. «Фуқаро ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида» рукни остида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар | Йил давомида | Олий суд раиси |
2022 йил 24 февралда Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Фуқаро ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида” рукни остида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланди. Шу кунга қадар: - Телевидение орқали 4 маротаба брифинг, Олий суднинг расмий веб-сайтида 6 та, Телеграмм тармоғидаги расмий каналда 32 та, Фейсбукдаги расмий саҳифада 23 та, жами 65 та тарғибот материаллари эълон қилинган; - Вилоят судларининг расмий веб сайти, телеграм тармоғидаги расмий саҳифаларида мавзуга доир 42 та тарғибот материаллари ёритилган; - Республика судлари томонидан жами 107 та мавзуга оид материаллар эълон қилинган; - Халқаро ташкилотлар кўмагида халқаро экспертлар иштирокида 2 та халқаро семинар ўтказилган. |
|
||
51 | Суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишувлик тамойилларини рўёбга чиқариш. | ||||||
Процессуал қонунчиликда адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Адлия вазирлиги Олий суд Бош прокуратура |
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2022 йил 24 августда хат (ID-62371) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирда лойиҳа Президент Администрациясида кўриб чиқиш жараёнида. |
|
||
52 | Судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш. | ||||||
1. Иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъий назар уни ушбу судлар томонидан қабул қилиш ва судга тааллуқлигига кўра тегишли судга юбориш тартибини белгилаш. 2. Давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича маъмурий судлар ваколатини аниқ белгилаш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил август | Олий суд раиси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сон Қарори қабул қилинди ва ушбу қоидаларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилаш топширилди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси олиниб (ID-58050), Олий суднинг 2022 йил 28 мартдаги 08/189-22-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. Лойиҳа Олий суднинг 2022 йил 16 июндаги 08/395-22-сонли хати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 26 июлдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. 2022 йил 27 сентябрда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Қонунчилик палатасида қабул қилинди ва Сенатга юборишга қарор қилинди. |
|
||
53 | Судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларга тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш. | ||||||
1. Судьялик лавозимига номзодларни тайинлаш жараёнида Судьялар ҳамжамияти органларининг аниқ ваколатини белгилаш. 2. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этиш, уларнинг холислиги ва беғаразлигини таъминлаш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил апрель | Судьялар олий кенгаши раиси Олий суд раиси |
Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳ тузилди ва тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш мақсадида “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланди. Бундан ташқари, судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этиш, уларнинг холислиги ва беғаразлигини таъминлаш мақсадида “Малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низом лойиҳаси тайёрланди. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz электрон платформасига 2022 йил 2 апрелда жойлаштирилди. 2022 йил 14 апрелда 163-22-сонли хат билан ҳуқуқий экспетиза хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилди ва экспертиза хулосаси олинди. |
|
||
54 | Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш | ||||||
1.Судьялар олий мактабини халқаро андозалар асосида тубдан ислоҳ қилиш. 2.Одил судлов соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш. 3.Судьяликка номзодларни тайёрлашга «70 фоиз амалиёт — 30 фоиз назария» тамойилини қўллаш. 4.Судьяларни тайёрлаш жараёнига хорижий мутахассислар, жумладан чет элда фаолият юритувчи маъмурий суд судьяларини жалб этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Судьялар олий кенгаши Олий суд |
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳ тузилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилди ва хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4096-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланди. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz электрон платформаси 2022 йил 20 апрелда 195-22-сонли хат орқали жойлаштирилди. 2022 йил 27 майдаги 312-22-сонли хат билан ҳуқуқий экспертиза хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилди. 2022 йил 2 июнда (08/1-0475) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертиза хулосаси олинди. 2022 йил 14 июнда 313-22-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрциясига киритилди. Судьялар малакасини ошириш ўқув курслари дастурига тингловчилар учун компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув модули киритилди. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ҳамда судьялар малакасини ошириш ўқув курсларига хорижий давлатлар экспертларини жалб қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан келишувларга эришилди. (Жумладан, 2022 йил 9 июнь куни Германиянинг ҳуқуқий ҳамкорлик фонди IRZ билан ҳамкорликда “Маъмурий судлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Германия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида семинар –тренинг ўтказилди). |
|
||
55 | Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш. | ||||||
Судьялар фаолиятини рағбатлантиришга оид давлат мукофотини таъсис этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил июнь | Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров, Олий суд раиси К. Камилов |
Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида давлат мукофотига тавсия этишнинг қуйидаги асосий мезонлари ишлаб чиқилди: — судья сифатида самарали ва ҳалол фаолият олиб бораётганлиги; чуқур билими ва юқори касбий маҳорати билан бошқаларга намуна бўлаётганлиги; —бенуқсон обрў-эътибори, одоб-ахлоқи ва маънавий фазилатлари билан ибрат кўрсатаётганлиги; —одил судловни таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини давлат мукофоти билан рағбатлантиришни йўлга қўйишдан асосий мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тўлиқ идрок этиб, самарали ва ҳалол фаолият юритаётган, ўзининг чуқур билими, одоб-ахлоқи ва маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган, одил судловни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган профессионал касб маҳоратига эга судьяларнинг меҳнатини юксак эътироф этишдир. Бундан ташқари, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 1351 нафар судья, 2397 нафар суд аппарати ходимлари, 220 нафар суд фахрийлари, 244 нафар прокурор, 8758 нафар прокуратура ходими, 4217 нафар адвокат, 8552 нафар адлия органлари ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Адолат посбони саналадиган ушбу касб эгалари томонидан адолатни қарор топширишда “одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди” деган сўзларнинг тамойилини амалда рўёбга чиқаришда садоқат талаб этилади. Одил судловни амалга ошириш ҳамда адолатни таъминлашда суд тизими ходимлари, суд фахрийлари, прокуратура органлари ходимлари, адвокатлар, суриштирувчилар, терговчилар, адлия органлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, фуқароларнинг ҳам ўрни катта аҳамиятга эга бўлса-да, уларнинг давлат мукофоти билан тақдирланиши қонунчиликда назарда тутилмаган. Шунга кўра, Қонун лойиҳасида ушбу шахсларни ҳам мукофотлаш таклиф этилди. Мазкур мезонлар асосида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Адолат” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси тайёрланди. Қонун лойиҳаси юзасидан хулоса олиш мақсадида 2022 йил 30 майда 268-22-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссиясига ҳам лойиҳа юборилди. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz электрон платформаси 2022 йил 9 июнда 300-22-сонли хат орқали жойлаштирилди. 2022 йил 22 июдаги 332-22-сонли хат билан ҳуқуқий экспертиза хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилди. |
|
||
56 | Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. | ||||||
1. Жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ва уларни рўйхатга олишнинг «Е-ҳуқуқбузарлик» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш. 2. Бир йил давомида такроран содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланадиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ҳисобини бир йил давомида юритиш ва муддат ўтиши билан автоматик равишда ҳисобдан олиб ташлаш тартибини йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил ноябрь | Ички ишлар вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини замонавий рақамли технологиялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-379-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
57 | Жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шу жумладан замонавий ахборот технологияларини жорий этиш. | ||||||
1. «Е-патруль» тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиш ва барча маълумотларни жойида текширишни йўлга қўйиш. 2. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолиятини «бодикамера» ёрдамида назорат қилишни йўлга қўйиш. 3. Патруль хизматини босқичма-босқич авто ва мотопатруль шаклига ўтказиш орқали нарядларнинг мобиллигини ва ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб боришини таъминлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 йилдаги "Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 399-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
58 | Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш. | ||||||
Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 — 2026 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш: 1. Автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш. 2. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун барча иштирокчилар учун муносиб шароитларни яратиш. 3. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш жараёнида ва хавфсизликни таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки учун зарур шароитларни яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил май | Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги |
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ–190-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
59 | Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш. | ||||||
1. Ички ишлар органлари ходимларининг «Касбий маданият кодекси»ни амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш. 2. Ички ишлар органларини маънавий пок, ўз бурчига содиқ, халқпарвар ва масъулиятли ходимлар билан тўлдириш, уларнинг фаолиятини аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги ҳамда ижтимоий фикр асосида баҳолаш тизимини жорий этиш. 3. Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ички ишлар органларида Жамоатчилик кенгашларини тузиш орқали тизим фаолияти устидан жамоатчилик назоратини тизимини яратиш. 4. Ички ишлар органларини максимал даражада «аҳоли билан мақсадли ишлаш»га йўналтириш, унинг хизмат фаолиятига хос бўлмаган функция ва тузилмаларини мақбуллаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги |
Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларини халқчил, профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. 2022 йил 21 октябрь куни вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz ягона электрон тизимига ID-70195 рақами билан жойлаштирилди. Ҳозирда Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юбориш чоралари кўрилмоқда. |
|
||
60 | Қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда «Қонун — устувор, жазо — муқаррар» тамойилини бош мезонга айлантириш. | ||||||
1. Прокуратура органлари томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда давлат ва жамоатчилик назоратини ўзаро уйғунлаштирувчи янги тизим жорий этиш. 2. Прокуратура органлари фаолияти ошкоралигини ва унинг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш. 3. Прокуратура тизими бошқарувида коллегиал органлар ролини кучайтириш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | Бош прокуратура |
Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 03.02.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган. Назорат режасига мувофиқ қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда “Қонун-устувор, жазо – муқаррар” тамойилини бош мезонга айлантиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Бош прокурорнинг 06.11.2021 йилдаги 67-Ф-сон фармойиши асосида штаб ва ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, бегиланган вазифалар доирасида ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, прокуратура органлари ва муассасаларидан келиб тушган таклифлар ҳамда нуфузли ҳалқаро ташкилотлар тавсиялари асосида амалдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун нормаларини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Шу ўринда маълумот сифатида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда амалда бўлган “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун 2001 йил 29 августда қабул қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида унга 30 га яқин турли қўшимча ва ўзгартишлар киритилган. Ишлаб чиқилаётган янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган кўплаб янги нормалар назарда тутилмоқда. Жумладан, прокуратура органларига хизматга қабул қилиш ва хизмат ўташнинг шаффоф тартиби, фаолият ошкоралиги ва унинг жамият олдида ҳисобдрлиги ҳамда тизим бошқарувида коллегиал органлар ролини кучайтириш назарда тутилмоқда. Қолаверса, прокуратура органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтиришга қаратилган жамоатчилик билан ҳамкорликнинг янги механизмлари белгиланмоқда. Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши: биринчидан, қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга ҳамда «Қонун – устувор, жазо – муқаррар» тамойилини бош мезонга айлантиришга; иккинчидан, 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармон билан тасдиқланган “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришга бағишланган 2-бўлимида белгиланган 14, 16, 17, 18 ва бошқа мақсадларига эришишга; учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 майдаги ПҚ–246-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикатор ва субиндикаторларидаги позициялари яхшиланишига хизмат қилади. Қонун лойиҳаси project.gov.uz электрон тизими орқали вазирлик ва идоралар билан келишилиб (ID-64202), 27.09.2022 йилда белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигидан ҳулоса олиниб, қонун лойиҳаси 28.10.2022 йилдаги №27/2-255-22-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. |
|
||
61 | Тергов фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашишда тезкор-қидирув фаолиятини янада кучайтириш. | ||||||
Тергов фаолиятини назорат қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган янги турдаги жиноятлар, шу жумладан кибержиноятларни фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ислоҳ қилиш, қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда ушбу жиноятларга қарши курашиш жараёнларида фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини янада ошириш. |
Ташкилий-амалий чоралар | 2022 йил давомида | Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати (келишув асосида), Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (келишув асосида) |
Жойларда тергов сифатини ўрганиш ва назорат самарадорлигини ошириш мақсадида йиғилиш қарори билан Бош прокурор биринчи ўринбосари томонидан 2022 йилнинг 1-ярми давомида ҳудудларда тергов аҳволини танқидий ўрганиш бўйича режа-график ва ўрганиш дастури тасдиқланди. Унга кўра жорий йилнинг апрель - июнь ойларида маҳкаманинг тегишли тармоқлар бошлиқлари ўринбосарлари масъуллигида 3 та гуруҳ шакллантирилди. Тезкор йиғилишда масъулларга ўрганиш давомида терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов жараёнидаги қонунбузилиши ҳолатлари, жумладан ноқонуний қарорлар қабул қилиш, сансалорлик ва коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш чоралари бўйича кўрсатма берилди. Тасдиқланган режа графикка асосан шакллантирилган ишчи гуруҳлар томонидан Бош прокуратура ишчи гуруҳлари томонидан жорий йилнинг апрель ойларида Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Навоий вилоятлари, май ойида Қашқадарё, Сурхондарё, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида тергов аҳволини танқидий ўрганилди ва натижаси бўйича Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари томонидан ҳудуднинг ўзида муҳокама қилиниб, назоратни кучайтириш чоралари кўрилди. Ҳозирда режа-график асосида ўрганишлар давом этмоқда.Ҳозирда мазкур банд ижроси доирасида режа-графикка асосан жойларда тергов аҳволини танқидий ўрганиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, 14.05.2022 йилда Бош прокурорнинг 1-ўринбосари ҳамда прокуратура органларининг барча терговга масъул прокурор-тергов ходимлари иштирокида электрон жиноят иши юритиш тартиб қоидаларига оид ўқув семинар ташкиллаштирилди. Жорий йилнинг 27 май куни Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази мутахассислари билан ҳамкорликда экспертиза тайинлаш ва уни ўтказиш бўйича терговчилар малакасини ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил қилиниб, барча прокурор-тергов ходимлари иштироки таъминланди. Бундан ташқари, 2022 йил 26-27-май кунлари қийноққа солиш бўйича тергов амалиёти, бу борада терговчилар малакасини ошириш юзасидан 2 кунлик ўқув курси ташкиллаштирилиб, якунига кўра тингловчиларга сертификатлар топширилди. Прокуратура органлари терговчиларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида Бош прокуратуранинг терговга масъул (15) тармоғи ва Академия билан ҳамкорликда жами 144 нафар терговчилар оффлайн ва онлайн тарзда ўқитилди. Шундан 50 нафар терговчи 2 та босқичда бевосита Академияда 2 ҳафталик ўқишга жалб қилиниб, малакаси оширилди. Тергов сифатини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича жами 10 та кўрсатма, 59 та топшириқ, 60 та йўналтирувчи хат, 50 та танбеҳ хати тайёрланиб, ижрога юборилди. Ушбу масалага оид 213 та мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишлари ўтказилди. 247 марта қуйи прокуратураларга амалий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга, дастлабки тергов ҳамда суриштирув, тезкор-қидирув фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида яна қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашда тергов органлари билан тезкор-қидирув фаолиятини интеграция қилиб бориш, бу турдаги жиноятларни тезкор фош этишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумки, “Абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш” тезкор-қидирув тадбири доирасида қабул қилинган қарорга мувофиқ амалга оширилади. Ҳозирда дастлабки тергов ҳамда суриштирув жараёнида тезкорликни таъминлаш ҳамда жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида Бош прокуратура томонидан жиноят ишларини тергов қилишда абонентлар ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш борасидаги суд-тергов амалиётида юзага келаётган муаммоларнинг таҳлили асосида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига киритилди. |
|
||
62 | Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш. | ||||||
1. Мурожаатлар билан ишлаш соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этган ҳолда аҳоли учун уйидан туриб, туну-кун тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини яратиш. 2. Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш институтини ислоҳ қилиш ва жиноят ҳақидаги хабарларни рўйхатга олиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил октябрь | Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Ахборот технологиялари вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини замонавий рақамли технологиялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-379-сон қарори қабул қилинди. |
|
||
63 | Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш. | ||||||
1. Мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан «ошиб борадиган» жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартибини белгилаш. 2. Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик, ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш. |
Қонун лойиҳаси | 2022 йил ноябрь | Олий суд Бош прокуратура |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сон Қарори қабул қилинди ва ушбу қоидаларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилаш топширилди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси олиниб (ID-58050), Олий суднинг 2022 йил 28 мартдаги 08/189-22-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. Лойиҳа Олий суднинг 2022 йил 16 июндаги 08/395-22-сонли хати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 26 июлдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. 2022 йил 27 сентябрда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Қонунчилик палатасида қабул қилинди ва Сенатга юборишга қарор қилинди. |
|
||
3. Судлар томонидан ижро варақаларини инсон омилисиз электрон шаклда юбориш имконини берувчи электрон платформани яратиш орқали ушбу жараённи тўлиқ рақамлаштириш. 4. Ижро жараёнини шаффоф тарзда масофадан туриб онлайн кузатиб бориш имконини яратиш. 5. Суд томонидан тайинланган жарималарни махсус рақам бўйича тўлаш тизимини соддалаштириш. |
Чора-тадбирлар дастури | 2022 йил июнь | Олий суд Бош прокуратура |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ва Олий суд раиси ўринбосари томонидан 2022 йил 24 майда Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. |
|
||
64 | Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш. | ||||||
1. Ижро этишнинг муқобил механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. 2. Ўзаро қарздорликни тартибга солиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш институтлари ва механизмларини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | Бош прокуратура |
Назорат режасининг тегишли бандлари ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида, Мажбурий ижро бюроси директори томонидан Йўл харитаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2022 йил “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-762-сон Қонуни билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа оргналар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш ҳақидаги 82-модда билан тўлдирилган. Бунда ижро ҳужжатларининг ихтиёрий ижросини таъминлаш чораларини кўриш, мажбурий ижро чоралари натижасиз бўлган тақдирда охирги чора сифатида мажбурий ижро органларига мурожаат қилиш тартиби жорий этилиб, давлатнинг мажбурлов кучини сафарбар қилмаган ҳолда ижро қилишнинг муқобил ҳуқуқий механизмлари яратилди. Шу билан бирга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизми яъни, соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш институти жорий этилди. Бунда қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарима, солиқ қарзи ва давлат божини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширилади. |
|
||
65 | Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш. | ||||||
1. Мажбурий ижро органларининг функцияларини хатловдан ўтказиш ва айримларини хусусий секторга ўтказиш. 2. Ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил декабрь | Бош прокуратура |
1. Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш, шу жумладан ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш назарда тутилган топшириқ ижроси юзасидан: – давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритиш тўлиқ рақамлаштирилди ва бугунги кунда фақат рақамли шаклда амалга оширилади; – ижро ҳужжатларини судлар ва бошқа идоралардан электрон шаклда қабул қилиш тўлиқ йўлга қўйилди; – “MIB PORTAL” ахборот тизими тўлов тизимлари билан тўлиқ интеграция қилиниб, ҳар қандай қарздорликни ушбу тизимлар орқали аниқлаш ва тўлаш имконияти яратилди; – давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатларининг ижроси устидан ҳар қандай манфаатдор шахс томонидан онлайн мониторинг (назорат қилиш) қилиш имконияти яратилди; – алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими жорий этилиб, мазкур тизимда суньий интеллект технологиялари орқали алимент қарздорлигини ҳисоблаш, алимент мажбуриятлари бажарилишини автоматик назорат қилиш тизими жорий этилди; – “СМС - Хабарнома” автомат тизими жорий этилиб, қарздор жисмоний шахсларни давлат ижрочисининг қарорлари ва ҳаракатлари, шу жумладан республикадан четга чиқишга қўйилган тақиқ тўғрисида СМС орқали хабардор қилиш тизимига тўлиқ ўтилди; – қарздор юридик шахсларни давлат ижрочисининг қарорлари ва ҳаракатлари тўғрисида электрон алоқа воситалари, шу жумладан солиқ органларида очилган электрон шахсий кабинетлар орқали хабардор қилиш тартиби жорий этилди. Ижро тизимини рақамлаштирилиши натижасида: – ижро ҳужжатлари ва улар бўйича ундирилаётган суммаларнинг тўғри ҳисобини юритиш таъминланди; – фуқаролар ва юридик шахслар томонидан давлат ижрочисининг фаолияти устидан онлайн равишда назорат қилиб бориш имконияти яратилди; – мажбурий ижро органларига келиб тушган ҳужжатларнинг 96,2 фоизи, инсон аралашувисиз электрон ҳужжат шаклида қабул қилинди; – ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлов тизимлари орқали тўланганда, барча тақиқларни, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишга бўлган тақиқни (инсон омилисиз) автоматик тарзда бекор қилиш тизими жорий этилди; – давлат ижрочисининг аралашувисиз “Сунъий интеллект” тизими орқали қарздорларга тегишли 2,7 млнта автотранспорт ва махсус техникалар, 2,3 млнта кўчмас мулклар назоратга олинди; – электрон тизим орқали қарздорларга нисбатан мажбурлов чораларини қўлламасдан 1 млн. сўмгача бўлган ундирувлар автоматик равишда уларнинг иш ҳақига қаратилиб, 113 мингта ҳужжат ижроси таъминланди; – Бюро ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида қарздор юридик шахсларнинг шахсий кабинетига ижро ишлари ҳақидаги 250 мингта қарор онлайн жўнатилди ва 5,6 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича иш юритиш тамомланди; – “СМС - Хабарнома” автомат тизими орқали қарздорларга ҳар бир ижро ҳаракатлари, шу жумладан республикадан четга чиқишга қўйилган тақиқлар бўйича 13,9 млн СМС-хабарлар юборилди; – қарздорлик бўйича хабар бериш тизими автоматлаштирилиши натижасида (ижро ҳужжати бўйича почта орқали хабар юбориш амалиётидан воз кечилиб), 15 кунлик муддатда қарздорлар томонидан 6,8 трлн сўмлик тўловлар ихтиёрий амалга оширилди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 трлн. сўмга ошди; – ундирилган маблағларни электрон тақсимлаш тизими орқали давлат бюджетига 1,1 трлн сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 596 млрд сўм (54%) кўп ўтказилди; – қарздор юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига автоматик тарзда қўйилган 221 мингта инкассолар орқали 235 млрд сўм маблағ ундирилди; – алимент олувчиларга почта орқали пул маблағларини олиш ва уларга пул маблағлари етишмаслиги билан боғлиқ қийинчиликлар бартараф этилди. 2. Мажбурий ижро органларининг функцияларини хатловдан ўтказиш ва айримларини хусусий секторга ўтказиш тўғрисидаги топшириқ ижроси юзасидан: а) “Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2022 йил 19 июлда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган асосий ўзгаришлар: – олиб қўйилган, сақлашга топширилган, сотувга қўйилган ва реализация қилинган мол-мулкларни ҳисобини юритиш функциясини шартнома асосида хусусий секторга ўтказилмоқда; – ижро ҳужжатлари доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида реализация қилишга юридик шахс мақомига эга савдо ташкилотларини жалб қилишда танлов бекор қилинмоқда. Бироқ, ушбу ташкилотларга муайян талаблар қўйилмоқда; – мол-мулкни реализация қилишга қизиқиш билдирган хусусий сектор вакилларига асосий шарт сифатида мол-мулкни ҳисобини юритиш ва реализация қилишнинг электрон тизимига уланиш белгиланмоқда; – ижро ҳужжатлари доирасида мол-мулкни реализация қилиш тизимини рақамлаштириш яъни, мол-мулкни реализация қилиш учун қабул қилишдан ва уни реализация қилишгача ҳаракатларни масофавий мониторинг қилиш имконияти яратилмоқда; – савдо ташкилотларининг ижро ҳужжатлари доирасида давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни интернет-дўконлар орқали реализация қилишга рухсат берилмоқда. б) олиб қўйилган, сақлашга топширилган, сотувга қўйилган ва реализация қилинган мол-мулкларни ҳисобини юритиш функциясини шартнома асосида хусусий секторга ўтказилиши натижасида: – ижро ҳужжатлари доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида реализацияси, мол-мулкни сақлаш, ташиш ва бошқариш ҳамда уларни масофавий мониторинг қилиш имкониятлари яратилади; – ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкларнинг ягона ҳисоби электрон тарзда шакллантирилади; – мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотларини аниқлашга қаратилган Реестр жорий қилинади; – ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни реализация қилишга хусусий секторни чекловларсиз кенг жалб қилишга шароит яратилади. |
|
||
66 | Адвокатура институтини тўлақонли ўз-ўзини бошқариш тизимига ўтказиш, Адвокатлар палатаси бошқарув органларининг адвокатлар ҳамжамияти олдидаги ҳисобдорлигини кучайтириш, тизимга ёш малакали кадрларни жалб қилиш. |